Шундай тоифа ходимлар бўладики, улардан халос бўлмаслик компания ёки ташкилот учун “қимматга тушиши” мумкин. Қандай ходимлар ташкилотлар фаолиятига зиён етказиши ҳақида vc.ru’да мутахассислар фикри тақдим этилди.
Анна Артамонова, Mail.Ru Group вице-президенти:
“Энг аввало токсик ходимлардан халос бўлиш керак, чунки бундай одамлар нафақат ўз меҳнати натижаларига таъсир қилади, балки жамоадаги муҳитни ҳам заҳарлайди. Токсик одамлар — бу лойиҳа муваффақиятига ишонмайдиган ёки унинг менежментига шубҳа билан қарайдиган пессимистлар.
Энг ёмони, қандайдир сабабларга кўра мотивациядан маҳрум бўлган собиқ “юлдузлар”дир, зеро уларнинг фикри жамоада ўзига хос ҳурматга эга бўлади.
Бундай парчаланишга қарши кураш хабардорликдир. Жамоанинг барча аъзолари лойиҳа стратегиясини, ўзларининг ундаги ўринларини ва у ёки бу қарорлар қабул қилинишининг сабабларини имкон қадар тўлиқ тушунишларини кузатиш жуда муҳим. Ҳойнаҳой, бу ҳамма ерда муҳим бўлса керак, лекин интернет-лойиҳаларда бу муаммо, одамлар ўзларининг қандай қилиб дунёни ўзгартираётганларини кўришлари зарур.
Токсик ходимлардан кейин натижа кўрсатмайдиган ишчилар туради. Бу лойиҳани ёки ҳатто унинг бир қисмини ҳам охирига етказа олмайдиган кишилардир. Шундай бўлса-да, улар аҳмоқ ҳам эмас, ҳатто бирор соҳада эксперт бўлишлари ҳам мумкин.
Бироқ улардан лойиҳани маълум бир санага топширишларига эришиш барча босқичларда таназзул билан тугайди: баъзан одамлар режалаштиришдан йироқ бўлишади (“Қандай қилиб бир санага тугаллашга ваъда бериш мумкин? Ахир, бирор воқеа рўй бериши ҳам мумкин-ку!”), баъзан эса кейин натижага эриша олишмайди, уларга доим қандайдир енгиб бўлмас тўсиқлар халақит бераверади.
Бундай ходимга хос бўлган хусусиятлардан бири — одатда сиз белгиланган муддатга амал қилинмаганини айнан шу муддат келгандан кейингина хабар топасиз, баъзи ҳолатларда қизиқиш билдирсангиз, 1-2 кун қолганда. Агар шундай ҳолат уч мартадан ортиқ такрорланса, тўртинчи сафар бошқача бўлишини кутманг”.
Макс Крайнов, Aviasales арзон авиачипталарни излаш сервиси раҳбари:
“Бизнинг компанияда уч тоифа одамларга жой йўқ:
Ёлғончилар. Бу ерда ҳаммаси аниқ: ёлғон — ишдаги ҳар қандай муносабатларга мутлақо қарама-қарши кўрсатма.
Ижрочи бўлмаган. Бирор ишни бажаришга ваъда бериб, бажармайдиган ходимлар ўз ҳамкасблари ва раҳбариятни ноқулай вазиятга қўяди. Агар бу ҳолат тизимли давом этса, бундан ҳеч бир яхшилик чиқмайди.















