Ўзбекистон | 15:42 / 09.01.2019
76514
1 дақиқада ўқилади

«Қора бозор»да доллар қанчадан сотилаётгани маълум бўлди

Фото: REUTERS

Тошкентда 10 минг АҚШ долларини ноқонуний равишда сотгани учун уч нафар эркак қўлга олинди, дея хабар беради пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Бошқарма маълумотларига кўра, жорий йилнинг 5 январь куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига ўзини Нуриддин деб таништирган эркак аёл кишига долларни сўмга «қора бозор» курсида - бир АҚШ доллари учун 8500 сўмдан алмаштириб беришни таклиф қилгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Қўшма тадбирлар натижасида ИИББ ходимлари ва Бош прокуратура вакиллари чет эл валютасининг ноқонуний савдоси билан шуғулланганликда гумон қилиб уч нафар эркакни қўлга олишди.

ИИББдан таъкидлашларича, ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси 2-қисми (валюта қимматликларини қонунга хилоф тарзда сотиш ёки сотиб олиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда «қора бозор»да доллар 8450 сўмдан сотилаётгани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид