Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тинч океанидаги кемада тўрт мингта машина ёниб кетди
Тинч океанида бортида 3,8 мингта автомобиль бўлган кемада ёнғин юзага келди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
198 метрлик Sincerity Ace кемасида ёнғин ўтган ҳафта, Япониядан Гавайига машиналарни олиб ўтиш вақтида юзага келган. Бортда 21 нафар экипаж аъзоси бўлган. Уларнинг 16 нафари қутқарилди, тўрт нафарининг жасади сувдан топилди, бир киши бедарак йўқолди.
Nissan концернидан тасдиқлашларича, кема бу маркадаги 3,5 мингта автомобилни олиб ўтаётган бўлган. Бундан ташқари, бортда уч юзтадан зиёд енгил машина ҳамда қурилиш техникаси бор эди. Компания юкларнинг ҳолати ҳақида маълумотга эга эмас. Nissan вакиллари денгизчилар ва қутқарувчилар ҳаёти борасида хавфсирамоқда.
Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум. Sincerity Ace’даги ёнғин ҳали ҳам давом этяпти ва у оқим бўйича экипажсиз ҳаракатланмоқда.
Мавзуга оид
12:51 / 04.05.2026
Атлантика океанидаги кемада ҳантавирус инфекцияси оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
15:02 / 04.03.2026
ОАВ: Россиянинг газ ташувчи кемаси Ўрта Ер денгизида ёнмоқда
08:43 / 04.03.2026
Трамп: зарурат бўлса, АҚШ кучлари Яқин Шарқдаги кемаларни ҳимоя қилади
17:52 / 24.02.2026