Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 10:10 / 09.01.2019
4128
1 дақиқада ўқилади
Хитой ва АҚШ Пекиндаги савдо музокараларини узайтирди
Фото: Damir Sagolj / Reuters
Хитой ва АҚШ вакиллари Пекинда савдо-иқтисодий масалалар бўйича бўлиб ўтаётган музокараларни яна бир кунга узайтирди. Бу ҳақда Global Times хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, учрашув иштирокчилари савдо келишмовчиликларини тугатишга ёрдам берадиган аниқ келишувларга эришишни режалаштирмоқда.
Қайд этилишича, Хитой музокаралар якуни бўйича оптимал ва ўзаро манфаатли қарор қабул қилинишини кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп нега Хитой билан келишувга эришишни хоҳлаётгани айтилганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш