Жаҳон | 10:58 / 10.01.2019
9266
2 дақиқада ўқилади

Украиналик генерал Азов денгизини «космосдан қайд қилиш» ёрдамида кесиб ўтишни таклиф қилди

Фото: РИА Новости. Алексей Мальгавко

Украина Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғининг собиқ ўринбосари, захирадаги генерал-лейтенант Игорь Романенко фикрича, ғарбий иттифоқчилар томонидан «космосдан қайд қилиш» Азов денгизи орқали ўтишда Украина кемаларига ёрдам бериши мумкин. У UAportal’га берган интервьюсида ўз фикрини билдирди.

Генералнинг маълум қилишича, Азов денгизи орқали Украина кемаларининг ўтиши бўйича иккита вариант мавжуд. Биринчи ҳолда, улар ҳеч қандай тўсиқларга дуч келмайди, иккинчисида эса Россия чегарачилари томонидан тўхтатилади. Унинг қайд этишича, сўнгги вазият Россия позициясини «рад этади».

«Менинг фикримча, янги уринишларни амалга ошириш керак, аммо видео ва аудионазорат воситаларини ўрнатган ҳолда, ҳамда, Одессадан чиқишдан бошлаб, Россия тузилмалари билан барча жамоаларни, музокараларни трансляция қилиш лозим. Иттифоқчилар бизга космосдан қайд этиш бўйича ёрдам беради», - деди Романенко.

Унинг хулоса қилишича, бундай тайёргарлик «маълум бир натижани» олиб келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Киев ХВЖга газ нархи бўйича ваъда берганди.

Мавзуга оид