Спорт | 15:59 / 12.01.2019
6424
1 дақиқада ўқилади

Теннисчи Энди Маррей фаолиятини якунламоқчи. Матбуот анжуманида у кўз ёшларини тия олмади

Фото: AFP/ William WEST

Теннисчи Энди Маррей Австралия Очиқ чемпионатидан олдин ўтказилган матбуот анжуманида бу унинг сўнгги катта мусобақаси бўлиши мумкинлигини эълон қилди. 

Маррейнинг сўзларига кўра, у жароҳатдан кейин тўлиқ тиклана олмади ва кучли оғриқ ҳис қилмоқда. Теннисчининг айтишича, июль ойи биринчи ярмида бўлиб ўтадиган Уимблдондан кейин фаолиятини якунлаш ниятида.

Бироқ, унинг сўзларига кўра, оғриқ туфайли фаолиятини ундан ҳам аввалроқ тугатиши эҳтимол бор. Маррей бу ҳақда гапириб, кўз ёшларини тия олмаган.

Маълумот учун: британиялик теннисчи US Open ғолиби, Уимблдонда икки марта зафар қучган ва олимпия чемпиони ҳисобланади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид