Жаҳон | 13:36 / 13.01.2019
18223
1 дақиқада ўқилади

Мексика ва АҚШ чегарасида ерости йўли топилди

Фото: David McNew/Getty Images

Мексика ва АҚШнинг Аризона штати чегарасида ўн метрли ерости йўли топилди. Бу ҳақда The Hill нашри хабар берди.

Мексика ҳукумати мазкур ерости йўлидан икки мамлакат ўртасида гиёҳванд моддалар ва одамларни ўтказишда  фойдаланилган деб тахмин қилмоқда. Нашрнинг қайд этишича, бу кейинги бир ой давомида аниқланган учинчи лаҳмдир.  

Ўтган йилнинг августида гиёҳванд модда билан савдо қилувчилар фойдаланувчи ерости йўли Сан Луис шаҳрида топилганди. Ерости йўлига олиб тушадиган туйнук ташландиқ KFC ресторани ичида бўлган.

АҚШ президенти Дональд Трамп Мексика билан чегарада девор қуриш талаби билан чиққан бўлиб, конгрессда девор қурилиши учун маблағ ажратиш бўйича келишмовчиликлар бўлаётгани сабабли ҳукумат иши тўхтаб қолди – 22 декабрдан буён шатдаун давом этмоқда.

Мавзуга оид