Жаҳон | 16:36 / 15.01.2019
20008
2 дақиқада ўқилади

Лукашенко Беларусга Ғарб ва Шарқдан таҳдид борлиги ҳақида огоҳлантирди

Фото: Михаил Метцель/ТАСС

Кириб келган 2019 йил ва келгуси 2020 йил Беларусь учун алоҳида, сиёсий ҳодисаларга бой бўлади. Бу ҳақда президент Александр Лукашенко маълум қилди, дея хабар бермоқда БЕЛТА.

Унинг сўзларига кўра, республика «ҳам чапда, ҳам ўнгда, ҳам Ғарбдан, ҳам Шарқдан суверенитет ва мустақиллик масаласи бўйича жиддий равишда текширилади». Шу билан бирга, Лукашенконинг қайд этишича, агар ҳукумат самарали ишласа, мамлакатни «ўрнидан қўзғата олишмайди».

Лукашенко маҳаллий ижроия ва маъмурий органлар раҳбарларини тайинлаш бўйича мувофиқлаштирилган йиғилиш чоғида, бир йил давомида мамлакатнинг турли областларида бўлиши ҳамда минтақаларни ривожлантириш бўйича маҳаллий ҳокимият органлари фаолияти билан танишишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лукашенко Россияга таҳдид қилганди.

Унинг айтишича, агар томонлар нефть соҳасида солиқ манёври муносабати билан товон тўлаш бўйича келишувга эриша олмаса, Россия Беларусь кўринишида ғарбий йўналишдаги ягона иттифоқчисини йўқотиши мумкин.

Мавзуга оид