Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВ: 2018 йилда Ўзбекистонга қайтиш учун 36 мингдан ортиқ гувоҳнома расмийлаштирилди
ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти ва чет элдаги консуллик муассасалари томонидан 2018 йил давомида 414 361 та консуллик ҳаракатлари амалга оширилган.
ТИВ хабарига кўра, улар чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга киришлари учун виза бериш, биометрик паспортни алмашиш/бериш, ватанига қайтиш гувоҳномасини бериши, фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатга олиш, нотариал ва бошқа ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ.
Консуллик-ҳуқуқий департаментига виза олиш бўйича 115 523 та (2017-йилда - 108 502), апостил қўйиш бўйича 17301 та (2017-йилда - 11.480), легализация бўйича 8 109 та (2017 - 7 794) мурожаат келиб тушган.
Амалга оширилган консуллик амаллари ҳажми бўйича Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчихонаси (70.412), Россиядаги элчихонаси (30.611), Олма-ота шаҳридаги Бош консулхона (26.137), Мозори Шариф шаҳридаги Консулхона (19.896), Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси (19.378) етакчилик қилади.
Ўзбекистонга қайтиш учун жами 36.798 та (2017-йил – 32.733) гувоҳнома расмийлаштирилди.
Паспорт алмаштириш бўйича 5240 та ҳужжат (2017-йил – 5,934) расмийлаштирилган.
Мавзуга оид
17:50 / 27.01.2026
Ўзбекистон Россиядаги рейдларда ўз фуқароларининг ҳуқуқлари таъминланишини сўради
14:26 / 20.09.2025
ХДП мопед ва скутерлар учун гувоҳномаларни кечиктиришга чақирди
10:20 / 26.08.2025
Дори ишлаб чиқариш бўйича гувоҳномалар амал қилиш муддати 5 йил этиб белгиланади
11:15 / 19.04.2025