Ўзбекистон | 09:15 / 18.01.2019
18410
2 дақиқада ўқилади

Автомобиль транспорти агентлиги раҳбари Курбулоқ масаласига ойдинлик киритди

Туркия ахборот сайтларида Курбулоқ чегара шаҳарчаси божхона постида қолган минглаб юк ташувчи машиналар ҳақида хабар берилганди. Уларда Ўзбекистон томонидан юк ташувчи компанияга ҳайдовчиларнинг рухсатнома бланкалари ўз вақтида жўнатилмагани ҳақида ёзилди.

Kun.uz мухбири вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Автомобиль транспорти агентлиги раҳбари Даврон Тўлқинович Деҳқонов билан суҳбат ўтказди.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

Агентлик раҳбари воқеага ва халқаро транзит юк ташув қатновлари тизимига тўхталаркан, Ўзбекистон дунёнинг 29 давлати билан бу борада икки томонлама келишувлар имзолагани ҳамда ўзаро тартиб белгилаб олинганини таъкидлади.

«Туркия билан муносабатлар уларнинг ҳайдовчиларига рухсатномалар бериш тартиби орқали амалга оширилмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, юк ташиш айланмаси йил давомида бир маромда кечмайди. Бу йил охирида кескин ўзгаришлар бўлди. Юклар кўпайиб кетди. Бланкларнинг етарли даражада бўлмаганлиги ва бошқа ички сабаблар туфайли ҳайдовчиларга тегишли ҳужжатлар туркиялик экспедиторлар томонидан ўз вақтида етказиб берилмаган. Айни вақтда рухсатномалар Туркияга етказилган ва турк ҳамкасбларимиз билан биргаликда келажакда бундай ҳолатлар юз бермаслигини назорат остига оламиз”, - деди Даврон Деҳқонов.

Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг Эрон билан чегарадош Курбулоқ ҳудудида мингта юк машинаси Ўзбекистон томонидан бериладиган рухсатнома бланкаларини кутиб қолганди.

Kun.uz’нинг Ўзбекистон Автомобиль транспорти агентлиги раҳбари Даврон Деҳқонов билан суҳбати тўлиқ талқини тез кунда тақдим этилади.

Мавзуга оид