Даврон Деҳқонов муқаддам Ўзбекистон автомобил транспорти агентлигига раҳбарлик қилган, 2019 йил февралида ушбу агентлик негизида Транспорт вазирлиги ташкил этилгач, вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Бундан аввалроқ 4 январ куни Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган йиғилишдан кейин президент фармони билан Уй-жой коммунал хўжалик вазири Музаффар Солиев лавозимидан озод этилгани, қурилиш вазири Ботир Зокиров огоҳлантирилгани, транспорт вазирининг яна бир ўринбосари, Автомобил йўллари қўмитаси раиси Абдураҳмон Абдувалиевга ҳайфсан берилгани ҳақида хабар қилинганди.