Қиш мавсуми яқинлашиши билан одамларни, айниқса чекка ҳудудларда яшовчи аҳолини электр энергия таъминоти узлуксиз таъминланадими, деган савол ўйлантира бошлайди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи Дадажон Исоқулов энергия етишмовчилиги ва ундан оқилона фойдаланиш ҳақида гапириб, тежамкорлик натижалари қандай муваффақиятларга олиб келишини билдирди.
Видео: Mover (tas-ix)
Видео: Youtube
–Қиш мавсумида электр энергиясига бўлган талаб кескин ортиб кетади. Ёз кунларида 190 млн мегаватт ҳажмида электр энергия ишлаб чиқарилиб, бу барча эҳтиёжларга етган ҳолда, совуқ кунларда бу кўрсаткич 210-215 млн мегаваттга етади, лекин барибир баъзи ҳудудларда энергия етишмовчилиги кузатилади.
Бугунги кунда «Ўзбекэнерго» ҳам, «Ўзбекгидроэнерго» ҳам қувват ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича бир қанча ишларни амалга оширяпти. 2019 йилда Навоийда иккинчи буғ-газ қурилмаси ишга тушади. Шунингдек, Тўрақўрғонда 450 мегаватт энергия ишлаб чиқарувчи блок ишга тушиши кутилмоқда. Бу яна қўшимча 900 мегаватт, яъни тахминан Сирдарё вилоятининг учтасини таъминловчи қувват ишлаб чиқариш имкони пайдо бўлади, дегани. Лекин корхоналарнинг, одамларнинг электрга бўлган талаби ҳам ортиб бораётганлигини инобатга олиш керак. Одамларда истеъмол маданияти, электрдан оқилона фойдаланиш тушунчаси етарли даражада шаклланмаган.

Электр қувватининг 85 фоизи кўмир, газ орқали, қолган 15 фоизи сув орқали олинади. Қишдаги етишмовчиликнинг асосий сабаби мавсумда иситиш мақсадида электрдан кўп фойдаланилишидир. Ривожланган давлатларда электр қуввати иситиш мақсадида қўлланилмайди
Дадажон Исоқулов изоҳлари билан электрдан иситиш учун ишлатилмасин маъносида тушунилмаслигини алоҳида таъкидлаб, фақат оқилона фойдаланиш зарурлигини эслатди.
1 киловатт электр 884 килокалория иссиқлик беради. Бу 250 сўм пул бўлади. Ёки худди шунча иссиқлик учун 270 гр кўмир ёқиш мумкин. Бу 75 сўм пул, дегани. Газда эса ундан ҳам арзонроқ, 50 сўмга яқин бўлади. Тўғри, ёқилғи билан таъминланмаган ҳудудлар бор, электрдан фойдаланишсин, фақат самарали фойдаланишсин.

















