Жаҳон | 16:37 / 20.01.2019
10190
1 дақиқада ўқилади

Афғонистоннинг амалдаги раҳбари президент сайловига ўз номзодини қўйди

Фото: REUTERS

Афғонистоннинг амалдаги президенти Ашраф Ғани 2019 йилги президент сайловида қатнашиш учун ўз номзодини қўйди.

"Июлда бўладиган сайловда Амрулло солиҳ ва Сарвар Дониш билан бир жамоада номзодимни рўйхатга қўйиш мен учун шарафдир. Биз давлат қурувчилари бўлганимиз туфайли эътиборимизни кучли, мустақил давлат барпо этишга қаратамиз", деб ёзди Ғани Twitter саҳифасида.

Афғонистонда президент сайлови 20 июлда бўлиб ўтиши мўлжалланган.  

Президентлик учун курашга Афғонистон собиқ бош вазири, Ислом партияси етакчиси Гулбиддин Ҳикматёр, "Афғонистон миллий конгресси" партияси раҳбари Латиф Педрам, Афғонистон Халқ-демократик партиясининг собиқ фаоли Муҳаммад Ҳаким Торсун, собиқ ташқи ишлар вазири Залмай Расул, собиқ ички ишлар вазири Нур Ул Ҳақ Улюми, Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Муҳаммад Ҳаниф Атмар ва Масуд фонди раҳбари Аҳмад Вали Масуд киришишган.

Мавзуга оид