17:12 / 20.01.2019
59176

Энг яхши камерага эга смартфон номи маълум қилинди

DxO Mark мутахассислари Huawei Mate 20 Pro смартфонини синовдан ўтказишди ва уни бозордаги энг яхши камерофон деб эълон қилишди.

Смартфон жами 109 балл тўплади ва Huawei P20 Pro билан биринчи ўринни бўлишиб олди. смартфоннинг фотоимкониятлари 114 балл, видеоёзув сифати эса 97 баллга баҳоланди.

Фото: trustedreviews.com

Қайд этилишича, Mate 20 Pro P20 Pro смартфонига нисбатан сал ёмонроқ. Смартфон ультра кенг бурчакли модули эвазига биринчи ўринни олган.

Mate 20 Pro энг яхши Android-смартфонлар рўйхатида ҳам юқори учликка кирди. У Antutu тестида 303 313 балл билан иккинчи ўринга жойлашди. Биринчи ўринда эса 306 608 балл билан Huawei Mate 20 турибди.

 

Top