Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда автобус ҳайдовчиси Ўзбекистоннинг беш нафар фуқароси ҳалок бўлган ЙТҲ учун суд қилинади
Қозоғистонлик автобус ҳайдовчиси Ўзбекистоннинг беш нафар фуқароси ҳалок бўлган ЙТҲ бўйича айблов билан Саратов областидаги суд олдида жавоб беради. Бу ҳақда РИА Новости Россия ИИВнинг область бўйича бошқармаси матбуот хизматига асосан хабар қилмоқда.
ЙТҲ 2018 йил 17 ноябрь куни Саратов области Озинский тумани ҳудудидан ўтувчи А-298 федерал автомобиль йўлининг 225-км.да содир бўлган. Йўловчи автобуси темир йўл поезди кесишмасида юк поезди билан тўқнашган. Натижада Ўзбекистоннинг беш фуқароси ҳалок бўлди ҳамда ҳайдовчи ва унинг шериги, Қозоғистон фуқаролари оғир аҳволда касалхонага ётқизилди. Полиция 61 ёшли автобус ҳайдовчисига нисбатан жиноий иш очди.
«Ҳайдовчига РФ Жиноят кодексининг 264-моддаси 5-қисмида - «Икки ва ундан ортиқ шахснинг ўлимига сабаб бўлган йўл ҳаракати қоидаларини бузиш» - назарда тутилган жиноятни содир этиш бўйича айблов қўйилди. Айни пайтда жиноят иши материаллари полиция терговчилари томонидан судга юборилди», - дейилади хабарда.
Ҳайдовчи етти йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Полиция аниқлашича, айбланувчи Kaessbohrer автобусини бошқариб, кўриш масофаси ёмон бўлган шароитда светофорнинг тақиқловчи чироғи ҳамда товуш сигнализациясига эътибор бермай темир йўл кесишмасига чиқиб кетган ва яқинлашиб келаётган поездни сезмаган.
Мавзуга оид
10:10
Киев ва Харкив яна ҳужум остида: жабрланганлар бор
09:50
Монеточкага Россияда бир йиллик колония жазоси тайинланди
20:34 / 07.07.2026
ХОҚ россиялик спортчилардан барча чекловларни олиб ташлашни тавсия қилди
10:44 / 07.07.2026