Аёл ўз аризасида берилган зарба ўғлининг қулоқ пардасини йиртиб юборганини билдирган.
Бош прокуратура матбуот хизмати Kun.uz мухбирига тасдиқлашича, айни вақтда Жарқўрғон туман прокуратураси жабрланувчининг онаси берган ариза асосида терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.
Текширув давомида М.Ага нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Бош прокуратура ушбу ҳодиса бўйича жараённи ўз назоратига олган.











