Давлатлар раҳбарлари – президентлар, бош вазирлар, подшоҳларнинг ҳам ўз ҳаёти бор. Ҳар бир инсон сингари улар ҳам шахсий маблағларига эга. Давлат раҳбарлари орасида миллиардерлар ҳам талайгина.

Бугунги рўйхатни шартли равишда икки тоифага ажратиш мумкин. Биринчи тоифа вакилларининг бойликлари расман тан олинган, бу борадаги рейтингларга кирган, ўзлари ҳам шунча бойликлари борлигини рад этишмайди. Бундайлар одатда давлат бошқарувига киришгунларича катта миқдорда давлат орттиришга улгуришган ёки ҳокимият тепасидаги сулоланинг навбатдаги вакиллари бўлишади.

Иккинчи тоифа вакиллари ҳокимиятни ўз қўлларига олганларидан кейин бойлик орттирганлардир. Улар тасарруфидаги маблағлар ҳақида фақат тахминлар бор. Бундай давлат раҳбарларининг ўзлари одатда бу мавзуни изоҳламайди ёки рад этади.

Қуйидаги маълумотларни аниқ текшириш имкони йўқ, барчаси очиқ манбаларга асосланган.

8. Дональд Трамп, АҚШ. 3,1 млрд доллар

Фото: Politico

АҚШ президенти нафақат бойлигини яширади, балки зўр бериб кўз-кўз қилишни хуш кўради. У бир вақтлар 10 млрд доллар бойлиги борлигини эълон қилган. Ҳозирда президент учун мўлжалланган йиллик 400 минг доллардан бюджет учун воз кечиб, рамзий 1 доллар ҳақ олади. Трамп АҚШнинг энг бой президенти сифатида тарихга кирган.

Ҳозирда сўнгги маълумотларга кўра унинг тасарруфида 3 млрд доллардан кўпроқ маблағ жамланган.

7. Шайх Ол Соний, Қатар амири. 8-10 млрд доллар

Қатар амири, шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний бу давлатнинг тўртинчи амири ҳисобланади ва 2013 йилда отаси ўғли фойдасига тахтдан воз кечганидан кейин ҳокимият тепасига келган. Ўша пайтда 33 ёшда бўлган шайх энг ёш монарх ва энг ёш давлат раҳбарларидан бири эди. Турли маълумотларга қараганда, амирнинг бойлиги 8-10 млрд долларни ташкил қилади