Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон Россиядан қирувчи самолётлар сотиб олди
Арманистон Россиядан Су-30СМ икки ўринли, 4+ авлоддаги кўп нишонли қирувчиларни сотиб олди. Бу ҳақда Sputnik Арманистон мамлакат Мудофаа вазирлигига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Қайд этилишича, мудофаа маҳкамаси Россия самолётлари сотиб олингани фактини тасдиқлади.
«Арманистон Республикаси Россиядан Су-30 СМ самолётларини сотиб олиш бўйича тегишли келишувга эришди», - дея хабар беришган Арманистон Мудофаа вазирлигидан.
Келишувнинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон президенти Пашинянни мамлакат бош вазири этиб тайинлаганди.