Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонлик депутат: Ўзбекистон Косонсой сув омбори бўйича харажатларни қачон молиялаштиради?
Қирғизистоннинг «Республика — Ата-Журт» партиясидан депутат Азизбек Турсунбоев Ўзбекистон Косонсой сув омбори бўйича харажатларни қачон молиялаштиришни бошлашига аниқлик киритишни сўради, деб хабар бермоқда Akipress.
«Сув омбори бизга ўтганига бир йил бўлди. Ким молиялаштириши керак эди? Ўзбекистонми? Бугун сизларда ҳаттоки қоғозлар ҳам тайёр эмас», - деди депутат 31 январь куни парламент мажлисида.
Мамлакат қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазири ўринбосари Жанибек Карималиевнинг жавоб қайтаришича, Қирғизистон Молия вазирлиги пул ажратган, қўриқлаш хизмати ходимларининг иш ҳақи тўланган.
«Биз Ўзбекистон томонига шартнома жўнатдик. Лекин ҳали жавоб олмадик. Жавоб келиши билан иш бошлаймиз», - деди вазир ўринбосари.
А.Турсунбоев сув омборидаги вазият қандайлиги билан қизиққан. «Нима учун масала ҳали ҳал қилинмади?» - дея аниқлик киритди у. Ж.Карималиевнинг сўзларига кўра, вазият ёмон. Бу масала бўйича комиссия йиғилиши февраль ойида ўтказилади.
Депутат Кенжабек Бокоев («Республика - Ата-Журт») ҳукуматдан қўшни мамлакатларга сув сотиш режалари ҳақида сўраган. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари эса бунга аниқ жавоб бермади.
Депутат ҳар йили Киров сув омборини сақлаш учун қанча миқдорда пул керак бўлиши ҳақида савол берган. 4 млн сом, дея жавоб қайтарган Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ходимлари.
«Сув омбори остида қарийб 2 минг гектар қолмоқда. Сақлаш учун шунча пул кетади. Мен қўшни давлатга сувнинг 90 фоизини бепул бераётганингизга ҳайронман. Фикримча, сизлар Сув кодексида сувни товар сифатида кўрсатишни истамайсиз. Турли ўзгаришлар киритасиз, аммо бу ҳақда эмас. Сув товар сифатида эмас, балки ресурс сифатида қоляпти. Биз ерни эгаллаб, тўғонни атайин қурдик», - дея таъкидлаб ўтди у.
Бунга жавобан вазир ўринбосари Жанибек Карималиев сувдан фойдаланиш соҳасида давлатлараро келишувлар мавжудлиги ҳақида хабар берган.
Мавзуга оид
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
19:41 / 04.07.2026
Коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар сони кескин ортган – Рақобат қўмитаси
22:31 / 02.07.2026
Қамчибек Ташиев 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Аммо, жазо енгилроғига алмаштирилди
17:41 / 02.07.2026