Жаҳон | 09:16 / 01.02.2019
10849
1 дақиқада ўқилади

«Жуда кўп пул йўқотдим»: Трамп АҚШ президенти даромадларини баҳолади

Фото: Ron Sachs/CNP/AdMedia

Америка етакчиси Дональд Трампнинг The New York Times'га интервьюда маълум қилишича, АҚШ президенти лавозимида жуда кўп пул топишнинг имкони йўқ.

Президентнинг таъкидлашича, ўз президентлиги вақтида фақат пулларни йўқотмоқда.

«Бу ишни бажарганим учун жуда кўп пул йўқотдим. Бу иш пул ҳақида эмас», - деди Трамп.

Шунингдек, унинг айтишича, президентлик муддатидаги молиявий зарарларни «ақлбовар қилмас рақамлар» ёрдамида ўлчаш мумкин. Бироқ, у айнан қанча пулни йўқотгани ва бу йўқотишлар нега юз берганини очиқлашдан бош тортган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Хитой раҳбарига оид ўз режасини маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид