Grand Pharm компанияси 31 январь куни Тошкент шаҳридаги бош офисида ўзининг фаол ходимларини муносиб совғалар билан тақдирлади. Шу куни республика бўйлаб самарали меҳнат қилган учта энг яхши филиал вакилларига автомобиллар совға қилинди. Натижаларга кўра, 2018 йилда сотув ҳажмининг ортишига катта ҳисса қўшган Фарғона, Бухоро ва Хоразм вилояти филиаллари энг яхши учлик деб топилди.

Фарғона вилояти филиали раҳбари Жаҳонгир Умаров (биринчи ўрин):

"Grand Pharm препаратлари жуда ҳам ҳамёнбоп ва сифатли бўлганлиги сабабли халқ томонидан яхши қабул қилинмоқда. Фарғона вилояти ўтган йилнинг якунларига кўра сотув ҳажми бўйича биринчи ўринни қўлга киритдик. Бу албатта бизни рағбатлантириб, жорий йилда янада кўпроқ ишларни амалга оширишимизга ёрдам беради".

Бухоро вилояти филиали раҳбари Санжар Қурвоналиев (иккинчи ўрин):

"Бухоро вилояти ўтган 2018 йилда самарали меҳнат қилиб, компания умумий сотув ҳажмининг 15 фоизини ташкил этди. Бу жуда ҳам яхши кўрсаткич. Бугун бизга машинанинг калити топширилди. Бу эса зиммамизга яна катта масъулиятни юклайди. Бизнинг асосий режамиз - 2019 йилда дорихоналар сонини ошириш ва фаолиятимизни кенгайтиришдир".

Хоразм вилояти филиали менежери Нурбек Сапаев (учинчи ўрин):

"Тинимсиз саъй-ҳаракатлар натижасида бугун бизнинг Хоразм вилояти вакиллари компания томонидан автомашина калити билан тақдирланди. Бу биз учун янги йилда янада кўпроқ меҳнат қилиб, сифатли хизмат кўрсатиш ҳамда қулай етказиб беришни таъминлашга янада кўпроқ илҳом беради. Жорий йилда биз ишчилар сонини кенгайтириб, аҳолини керакли дори маҳсулотлари билан ўз вақтида таъминлашни режа қилганмиз". 

Бундан ташқари, компания қолган фаол ходимларга рағбатлантирувчи совринлар сифатида телефон, планшетлар ҳамда дам олиш зоналарига бепул йўлланмалар ҳам ҳадя этди. Ҳар бир ҳудудий филиалга эса совутгич, микротўлқинли печ, телевизорлар улашилди. Бу албатта малакали ходимларни янада самарали меҳнат қилиб, жорий йилда ҳам яхши натижаларни қайд этишларида муҳим рол ўйнайди.