Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Instagram’даги рекордчи-тухумнинг муаллифи кимлиги эълон қилинди
Бир неча ҳафта муқаддам ижтимоий тармоқлар ва маркетологлар орасида анча шов-шувга сабаб бўлган рекордчи тухум пости муаллифи кимлиги номаълум эди.
Buzzfeed News ва Mashable нашри журналистлари рекордчи world_record_egg тухум аккаунтини яратган инсон кимлигини аниқлашди.
У Лондондаги the & partnership маркетинг агентлиги ходими Крис Годфри эканлиги ошкор бўлди. Годфри ушбу маркетинг агентлигида арт-директор бўлиб ишлайди. Маркетинг мутахассиси бошқа йирик брендлар билан ҳам ҳамкорликда ишлаган. Улар орасида Google ва Lexus компаниялари бор.
Кўп йиллик тажриба Крисга рекордчи тухум ортидан қанча даромад олиб келгани аниқ эмас, world_record_egg эса АҚШдаги Супербоул мусобақаси учун Hulu трансляцияси рекламаси сифатида хизмат қилган.
Мавзуга оид
23:48 / 27.04.2026
Лондон марафонидаги рекорд Adidas акциялари нархини оширди
12:47 / 25.04.2026
Уолл-стритда рекорд даромад қайд этилди
10:58 / 25.04.2026
Наманган бир ой давомида энг кўп гул экиш бўйича рекорд ўрнатмоқчи
18:02 / 12.03.2026