Электр энергияси ва газ учун бизнес тўлайдиган олдиндан тўлов 50 фоизгача камайтирилди
Маиший истеъмолчилар сирасига кирмайдиган истеъмолчилар энергия ташувчилар учун «50/50» тизими бўйича – ярмини олдиндан, ярмини ой охиригача тўлаш ҳуқуқига эга бўлдилар. 29.05.2017 йилдаги ПФ–5059-сон фармонга ўзгартиришлар киритилди.
Norma’нинг ёзишича, 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб маиший истеъмолчилар ҳар ойнинг 10-санасига қадар ҳақиқатда истеъмол қилинган газ ва электр энергияси ҳажмлари учун, қолган абонентлар эса олдиндан тўлиқ ҳақ тўлаш асосида ҳисоб-китоб қилишлари шарт. Мажбуриятлар муддатида бажарилмаган ҳолларда электр ва газ тақсимлаш тармоқларидан тўлиқ узиб қўйишлари мумкин.
Энди хўжалик юритувчи субъектлар олдиндан тўловни тўлиқ ёки қисман тўлашлари мумкин. «50/50» тизимига ўтиш учун электр таъминоти ташкилотини бу ҳақда огоҳлантиришнинг ўзи кифоя.
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари ва Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига ҳали ўзгартиришлар киритилмади. Шу сабабли ушбу шарҳ эълон қилинган пайтда (06.02.2019 йил) мурожаатнома-огоҳлантириш қандай шаклда ва қанча муддатда тақдим этилиши маълум эмас. Қонунчиликка аниқлаштиришлар киритилишини кутиш лозим.
Ҳужжат 5.02.2019 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
09:00
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
08:15
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
10:09 / 07.11.2024
683 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган шахс ушланди
11:34 / 06.11.2024