Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин, Эрдўғон ва Руҳоний Идлибдаги вазият ҳамда АҚШнинг Суриядан чиқиб кетишини муҳокама қилади
Россия, Туркия ва Эрон президентлари Владимир Путин, Ражаб Таййип Эрдўғон ва Ҳасан Руҳоний 14 февралда Сочида бўлиб ўтадиган саммитда Идлибдаги вазият, сиёсий жараён ва Суриядан АҚШ қўшинларининг олиб чиқиб кетилишини муҳокама қилади. Бу ҳақда Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Вершинин маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, кун тартибидаги муҳокамалардан у ерда барқарорликни таъминлаш, терроризмга қарши курашиш ва Сурия ҳудудига террорчи тўдаларни киритмаслик мавзулари ўрин олган.
"Албатта, учрашувда мамлакатнинг урушдан кейинги ривожланиши ва сиёсий жараён ҳам муҳокама қилинади. Биз шунингдек, суриялик қочоқларнинг ўз уйларига қайтишлари билан боғлиқ долзарб муаммо ҳақида ҳам сўз юритамиз. Бу жараён ҳаммага ҳам ёқмаётган бўлса-да, давом этмоқда", - деб қўшиб қўйди у.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026