Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ташқи ишлар вазирлиги Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон фуқаролари мурожаатлари муносабати билан махсус хабар эълон қилди.
Унда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан меҳнат миграциясида бўлиб турган ва чет элда вафот этган ватандошлар жасадини Ўзбекистон Республикасига олиб келишда амалий ёрдам кўрсатилади.
«Агарда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган яқин қариндошингиз ёки танишингиз бундай ҳолатларга тушиб қолганлиги ва ёрдамга муҳтожлиги тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз, Россия Федерациясидаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Ваколатхонасига ёки Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишингиз тавсия этилади.
Маълумот учун:
Россия Федерациясидаги манзил: Москва шаҳри, 1-Казачий тор кўчаси, 11/2 (1-й Казачий переулок, 11/2).
Мурожаат учун телефон рақами: +7-903-507-76-67.
Ўзбекистон Республикасида манзил: Тошкент шаҳри Олмазор тумани, Қамарнисо кўчаси, 1-уй.
Мурожаат учун телефон рақами: +998-71-202-33-55 (ички рақам: 16, 17). Телеграм канали: @migration_uz», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Меҳнат вазирлиги Петербургда ҳалок бўлган ўзбекистонлик мигрантлар бўйича янги маълумот берганди.
Мавзуга оид
21:42 / 27.02.2026
Ўзбекистон Афғонистон ва Покистонни ўт очишни дарҳол тўхтатишга чақирди
17:50 / 27.01.2026
Ўзбекистон Россиядаги рейдларда ўз фуқароларининг ҳуқуқлари таъминланишини сўради
21:00 / 23.08.2025
Вашингтонда ноқонуний мигрантларни ҳибсга олиш ҳолатлари ўн баробарга ошди – CNN
19:52 / 21.08.2025