Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япониялик режиссёрнинг Ўзбекистонда суратга олган фильми Берлиндаги халқаро кинофестивалда намойиш этилади
Япониялик режиссёр Киёси Куросава 9-14 февраль кунлари Берлинда бўлиб ўтадиган «Берлинале-2019» халқаро кинофестивали доирасида Ўзбекистонда суратга олинган “Ер чеккасида” (Tabi No Owari Sekai No Hajimari) деб номланган фильмини намойиш этади. Бу ҳақида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.
Бундан аввал Kun.uz’да Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилаётган япон аёли ҳақидаги фильм олинаётгани тўғрисида хабар берилган эди.
Унга кўра, фильмдаги ролларни япон ва ўзбек актёрлари ижро этишган. Фильм токиолик продюсерлар Эйко Мизуно-Грей ва Жейсон Грей, Тосикадзу Нишигая, шунингдек "Ўзбеккино" агентлиги билан ҳамкорликда суратга олинган.
“Ер чеккасида” фильми Ўзбекистон-Япония дипломатик алоқаларининг 25 йиллиги ва Иккинчи жаҳон урушидан сўнг қисман япон аскарлари томонидан қурилган Тошкентдаги Алишер Навоий театрининг 70 йиллигига бағишланади.
Киёси Куросаванинг ўзи бу ҳақида шундай деган: "Ўнлаб йиллар мобайнида темурийлар сулоласи мени ўзига мафтун қилиб келарди. Бугун Ернинг айни шу нуқтасида Ўзбекистон давлати жойлашган. Энди мен Буюк Ипак йўлининг ўртасида фильм суратга оляпман ва унинг мавзуси шахсан ўзим учун қизиқлигидан жуда хурсандман".
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ҳам ушбу воқеага ўз муносабатини билдириб ўтган: "Киёси Куросавадек режиссёрнинг мамлакатимизга катта қизиқиш билдириши ва бутун бир фильмни шу ерда суратга олиши мени жуда қувонтиради, албатта. Ушбу фильм мамлакатларимиз ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлайди ва одамлар учун ҳам замонавий Ўзбекистонни, ҳам унинг бой тарихини очиб беради, деб умид қиламан".
Маълумот учун: Киёси Куросава — мустақил кинорежиссёр, сценарийнавис, актёр, ёзувчи, кинотанқидчи. У триллер, детектив, драма ва ҳоррор жанрларида фаолият юритади. Куросава 50 га яқин фильм муаллифидир. Киёси Куросава - Канн фестивали ва Осиё киноакадемиясининг қатор мукофотлари эгаси.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026