«Ўзбекэнерго»: янги қувватлар ишга туширилмоқда
Президентнинг 2017 йил 21 февралдаги “Фарғона иссиқлик электр маркази ҳудуди ва Фарғона шаҳар РК-3 қозонхонаси ёнида юқори самарали когенерацион газ турбина технологияларини татбиқ этиш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Япониянинг “Каwasaki heavy Industries” ва “Marubeni Utility Services” компаниялари билан ҳамкорликда қуввати 24 МВТга тенг 2 та инвестицион лойиҳа амалга оширилмоқда.
“Ўзбекэнерго” АЖ матбуот хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, мазкур лойиҳани амалга оширишдан асосий мақсад Фарғона иссиқлик электр маркази ҳудудида 1 та 17 МВТ қувватга тенг бўлган ҳамда Фарғона шаҳар РК-3 қозонхонасида 1 та 7 МВТ қувватга эга юқори самарали когенерацион газ қурилмаларини қуриш, қолаверса, йилига 194,24 млн.кВт/соат электр энергия ишлаб чиқариш, 214,5 минг Гкалл иссиқлик энергиясини етказиб бериш, Фарғона шаҳрини узлуксиз иссиқлик энергияси билан таъминлаш ҳамда электр энергиясидан бўлган танқисликни қисқартириш, атмосферага чиқаётган зарарли чиқиндиларнинг таъсирини камайтириш ва ёқилғи энергетика ресурсларини тежаш кўзда тутилган.
Газ турбина қурилмасининг техник кўрсаткичлари
Характеристика |
Ўлчов бирлиги |
Турбина модели |
|
М7А-03 (РК-3) |
L-20A (Фарғона ИЭМ) |
||
Электр энергияси қуввати |
МВТ |
7,8 |
18,42 |
Иссиқлик энергияси қуввати |
Гкал/с |
9,4 |
23,0 |
Газ сарфи |
м3/соат |
2325 |
5427 |
Электр энергиясидан ФИК |
% |
33,6 |
34,2 |
Умумий ФИК |
% |
83,2 |
84,0 |
NOx (O2 :15%) |
(ppm) |
15 |
15 |
Фарғона иссиқлик электр марказининг ўрнатилган электр энергия ишлаб чиқариш қуввати 305 МВТга, ўрнатилган иссиқлик қуввати буғ (пар) бўйича 1421 Гкал/соат, ўрнатилган иссиқ сув бўйича қуввати эса 120 Гкал/соатни ташкил қилади. Жамиятда бугунги кунда буғ ишлаб чиқарувчи 6 та қозон агрегати, 6 та турбогенератор ва 9 та куч трансформаторлари мавжуд. Ёқилғи сифатида табиий газ ва мазутдан фойдаланилади.
Ҳозирда Фарғона иссиқлик электр маркази ягона Ўрта Осиё энерго тизимига киради. Ишлаб чиқарилган электр энергияси тўртта 110 кВт системали ҳаво линиялари орқали узатилади.
Жамият томонидан ишлаб чиқарилган иссиқлик энергиясининг асосий истеъмолчилари (буғ тариқасида) “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи”, “Farg’onaazot” ва “Фарғонаёғмой” АЖлар ҳисобланади. Бундан ташқари куз-қиш мавсумида “Киргули иссиқлик манбаи” орқали аҳоли иссиқ сув билан ҳам таъминлаб келинади.
Ушбу лойиҳа амалга оширилгач, замонавий жиҳозлар билан таъминланган объектларда қўшимча иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
10:16 / 12.11.2024
Фарғонада танишини ўлдириб, уйига ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди
11:59 / 05.11.2024
Ўзбекистонлик олимлар Фарғона водийсидан янги балиқ турини топди
09:40 / 02.11.2024
Ҳиндистон Фарғонада халқаро кўп тармоқли клиника ташкил этади
19:32 / 30.10.2024