Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тестлар ўтказиладиган бинолар бармоқ изларини текширувчи қурилмалар билан жиҳозланади
Ўзбекистонда тест синовлари ўтказиладиган бинолар бармоқ изларини текширувчи қурилмалар билан жиҳозланади. Бу ҳақда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштирилган “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳасида айтилган.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тест синовлари жараёнини ёритиш мақсадида:
шахсни идентификациялаш воситалари;
видеофиксация қурилмалари;
мобиль алоқа тўлқинини тўсувчи (глушитель);
бармоқ изларини текширувчи;
металлодетекторлар;
мониторлар билан ҳар йили тест синовлари ўтказиладиган биноларни жиҳозлайди.
2020 йилдан бошлаб Давлат тест марказини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан мобиль алоқа тўлқинини тўсувчи (глушитель), бармоқ изларини текширувчи, видеокузатув камералари ҳамда аудиоёзув қурилмалари харид қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОТМга тест синовлари бўйича жиддий ўзгаришлар юз бериши кутилаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
17:41 / 11.02.2026
2026 йилги тест имтиҳонларида топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди
20:59 / 22.08.2025
Олийгоҳ ва лицейларда дарслар қачон бошланиши маълум қилинди
07:50 / 13.08.2025
Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тест синовлари санаси белгиланди
09:41 / 24.07.2025