Жаҳон | 10:49 / 17.02.2019
18963
2 дақиқада ўқилади

2019 йилнинг энг хавфсиз автомобиллари маълум қилинди 

Фото: kbb.com

Euro NCAP мутахассислари 2019 йилнинг энг хавфсиз автомобиллари рейтингини тузишди. Ташкилот ўтказган краш-тестлар маълумотлари CarBuyer порталида эълон қилинган. 

“Кичик ўлчамли оилавий автомобил” тоифасида Mercedes-Benz A-Class модели ғолиб бўлди. Бу автомобил ҳар қандай автофалокатда йўловчиларнинг 96 фоизлик хавфсизлигини таъминлай олади, тормозлаш, полосада ушлаб туриш ёрдамчилари ва ҳайдовчининг толиққанлигини кузатиш тизимига эга. 2- ва 3-ўринларни янгиланган Ford Focus ва Nissan Leaf моделлари эгаллаган.

“Катта ўлчамли оилавий автомобил” тоифасида Audi A6 ғолиб бўлган. У синовдан ўтказилган барча машиналар ичида катта ёшли йўловчилар ва болаларнинг энг яхши хавфсизлигини намойиш қилган. Бундан ташқари, автомобил ҳайдовчига ёрдам берувчи янги тизимлар, жумладан кўринмайдиган ҳудудларни кузатиш тизими билан жиҳозланган. 2- ва 3-ўринларни Mazda 6 ва Volvo V60 моделлари эгаллаган.

Мутахассислар кроссоверлар тоифасида BMW X5’ни энг хавфсиз деб топишган. Бу автомобил катталар ва болаларнинг хавфсизлигини мос равишда 89 ва 86 фоизга таъминлайди. Кейинги ўринларни Volkswagen Touareg ва Jaguar I-Pace эгаллаган.

Мавзуга оид