Немис матбуоти АҚШни дунё етакчиси мақомидан “маҳрум қилди”
АҚШ вице-президенти Майк Пенснинг хавфсизлик бўйича Мюнхен анжуманида “АҚШнинг етакчилиги” ҳақидаги баёнотига қарамай, аслида АҚШ Россия ва Хитойга позицияларни бой бермоқда. Бу ҳақда Der Spiegel немис нашри ёзмоқда.
Журналда таъкидланишича, Пенс ўз нутқи давомида АҚШ президент Дональд Трамп вақтида “ҳар доимгидан кучлироққа”, “эркин дунёнинг етакчисига айланганини” айтган.
“Пенс ўз нутқида тасвирлаган ажойиб параллел дунё шундай кўринишда. Бироқ бунинг ҳақиқат билан умумий жиҳати камдир. Америка бошқа етакчилик қилмаяпти, у ўз ўрнини бой бермоқда”, дёб ёзилган нашрда ва “олдинга” бошқа давлатлар: Россия, Хитой ва ҳаттоки Эрон чиқаётганини таъкидлаб ўтган.
Нашрнинг кўрсатишича, трансатлантик муносабатлар ўз тарихидаги энг чуқур инқирозни бошдан кечирмоқда. Шу билан бирга АҚШ етакчи бўлмай туриб, қолганларга кўрсатма беришда давом этмоқда.
Таъкидланишича, Европа давлатлари вакиллари Пенснинг нутқини “тош қотган юзлар” билан эшитишган.
“Улар учун Пенснинг тушунчасида Америка етакчилиги нима эканлиги аён эди – бир давлат буйруқ беради, қолганлар эса уни бажаради. Бу уларнинг ҳамкорлик ҳақидаги ўз тушунчаларига мос келмайди”, деб хулоса қилинган нашрда.
Хавфсизлик бўйича Мюнхен анжумани немис публицисти Эвальд фон Клейст ташаббуси билан 1963 йилдан бошлаб ҳар йили ўтказиб келинади. Анъанага кўра анжуманда фон Клейст номидан тинчлик ва ихтилофларни ҳал қилиш ишига қўшган улкан ҳисса учун мукофот топширилади.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024