Ўзбекистон | 18:15 / 20.02.2019
11986
2 дақиқада ўқилади

Бухоро – Газли ва Қарши – Шаҳрисабз йўллари тўлиқ цементобетон қилиб қайта қурилади

Бугун, 20 февраль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги пресс-ҳоллида «Ўзбекистонда автомобиль йўллари қурилиши: ютуқ ва муаммолар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси ўринбосари Шуҳрат Назаров Бухоро–Газли ва Қарши–Шаҳрисабз йўллари бўйича маълумот берди.

«Газли – Хоразм йўли тўлиқ цементобетон қилиб қурилганидан кўпчиликнинг хабари бор. Бу йўл қурилгунга қадар кўплаб эътирозлар бўлганди. Ҳайдовчи ва йўловчиларни ҳам тушуниш мумкин, йўл узоқ, чанг-тўзон, тез ҳаракатланиб бўлмайди. Аммо йўлнинг бу қисми битказилганидан кейин ҳаммаси унут бўлди. Ҳозир бу равон йўлдан ҳаракатланиш ҳаммага ҳузур бағишлайди.

Аммо йўлнинг Бухоро ва Газли оралиғи эскича қолиб кетган. Биз бу йўлни ҳам цементобетон усулда қайта қурамиз. Аввал бир томони икки полосали қилинади, кейин иккинчи томони битказилади. Шунингдек Қарши – Шаҳрисабз йўли ҳам шундай қилиб қайта қурилади.

Қамчиқ довонидаги бундай йўлларимиз битказилди, бугунги кунда фойдаланувчилар миннатдор бўлишяпти. Қолган кичик қисмлар ҳам тез орада битказилади», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид

Эълонлар

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди