Спорт | 10:00 / 20.02.2019
27269
2 дақиқада ўқилади

ОЧЛ саралашининг плей-офф босқичи якунланди – «Пахтакор» «ўлим гуруҳи»да

Осиё Чемпионлар Лигасида саралаш ўйинларининг плей-офф баҳслари якунланди.

Шарқий минтақада Жанубий Корея, Хитой ва Япония клублари бирорта йўқотишсиз гуруҳ босқичига йўл олишди. Австралия битта клубидан ажралди.

Ғарбий минтақада Эрон, Саудия Арабистони, Қатар ва Ўзбекистоннинг биттадан клуби гуруҳ босқичига йўл олди.

ОЧЛ плей-офф босқичи
19 февраль 
Шарқий минтақа

Улсан Ҳюндаи (Жанубий Корея) – Перак (Малайзия) 5:1
Голлар
: Азҳан (23 автогол), Дискеруд (56,58), Ли (70), Негао (87) – Ҳошим (90)

Шандонг Луненг (Хитой) – Ҳа Нои (Вьетнам) 4:1
Голлар
: Лю Жуншуай (65), Пелле (73), Лю Бинбин (86), Жоу (90+2) – Нгуен Ван Қует (39)

Санфречче Хиросима (Япония) – Чанграи Юнайтед (Таиланд) 0:0 пен. 4:3

Кашима Антлерс (Япония) – Ньюкасл Жетс (Австралия) 4:1
Голлар
: Ито (18), Ямамото (32), Серхио (67 пен, 90+1) – Варгас (23) 

Ғарбий минтақа
Ан-Наср (БАА) – Пахтакор (Ўзбекистон) 1:2
Голлар
: Альваро Негредо (58 пен) – Драган Черан (31 пен), Марат Бикмаев (50)

Ан-Наср (Саудия Арабистони) – ОКМК (Ўзбекистон) 4:0
Голлар
: Хавсавий (55), Ал-Ғаннам (62), Жулиано (80, 90+3)

Ар-Райян (Қатар) – Сайпа (Эрон) 3:1
Голлар
: Ривас (27, 90), Сория (89) - Ромизоний (3)

Ал-Ғарафа (Қатар) – Зўб Оҳан (Эрон) 2:3
Голлар: Аълоиддин (21), Торимий (36) – Осагуона (47), Мутоҳирий (63), Маҳдий (79)

«Пахтакор» клуби турнирнинг гуруҳ босқичида «ўлим гуруҳи»дан жой оладиган бўлишди.

Шота Арвеладзе шогирдлари «D» гуруҳида Қатарнинг «Ас Садд», Эроннинг «Персеполис» ҳамда Саудия Арабистонининг «Ал Аҳли» жамоалари билан плей-оффга чиқиш учун баҳс олиб боради.

Қайд этиш керакки, «Пахтакор»нинг гуруҳдошларидан «Персеполис» ўтган йилги мусобақанинг финалчиси бўлса, «Ас Садд» Хави етакчилигида ярим финалгача борганди.

Мавзуга оид