Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кореянинг собиқ мудофаа вазири икки ярим йилга қамалди
Фото: Yonhap
Сеул марказий суди Корея Республикасининг собиқ миллий мудофаа вазири Ким Гван Чжинни икки ярим йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда YTN телеканали хабар берди.
Хабарда айтилишича, суд Ким Гван Чжин кибернетик операциялар бошқармасидаги ходимларига президент Пак Кин Хе ҳукуматини қўллаб-қувватлаш учун онлайн-кампания ташкил этишга буйруқ берган деб топди.
Онлайн-кампания натижасида турли форумларда президент ҳукуматини қўллаб-қувватлаш мазмунидаги 9 мингдан ортиқ постлар чоп этилган.
2010-2014 йилларда мудофаа вазирлигини бошқарган собиқ вазир, шунингдек махфий молиявий операциялар билан боғлиқ суиистеъмолликларни аниқлаш бўйича ички текширувларга халақит беришга уринишда айбланган.
Мавзуга оид
10:43 / 14.05.2026
400 минг долларлик фирибгарлик: Корея иш визаси билан боғлиқ ҳолат фош этилди
10:44 / 23.04.2026
Кореяда вафот этган ўзбекистонлик қиз ҳақида расмий баёнот берилди
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
12:50 / 02.02.2026