Шавкат Мирзиёев солиқ масаласида йиғилиш ўтказди. Қатор амалдорларга интизомий чоралар кўрилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 22 февраль куни солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлигини таҳлил қилиб, навбатдаги муҳим вазифаларни белгилаб олишга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Йиғилишда солиқ идоралари айрим ходимларининг малакаси, касб масъулияти талаб даражасида эмаслиги, оқибатда жиддий камчилик ва хатоларга йўл қўйилаётгани қайд этилди.
Масалан, Қашқадарё ва Жиззах вилоятларининг айрим туманларида умумбелгиланган солиқ тўлаш тизимига ўтган тадбиркорлик субъектларига маслаҳат бериш учун солиқ инспекторлари номига бириктирилган.
Йиғилишда янги солиқ тизимини жорий этишда сусткашликка йўл қўйган айрим вилоят ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, туман ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарларига интизомий чоралар кўрилди.
– Солиқ ва прокуратура идораси ходимлари қулоғига қуйиб олсин: бу йил янги солиқ тизимининг тартиб-қоидалари ва ҳисоб-китоблари тадбиркорлар онгида тўлиқ шаклланмагунча, уларни жазолашга, жаримага тортишга умуман йўл қўйилмасин. Аксинча, улар тадбиркорларга маслаҳатчи ва кўмакчи бўлиб, солиқларни аниқ ҳисоблаш ва тўлашда тўғри йўл кўрсатиши керак, – деди Шавкат Мирзиёев.
Солиқ ходимлари малакасини ошириш, солиқ тўловчиларга ҳисоботларни шакллантириш ва ҳисоб-фактураларни тўлдириш тартибларини ўргатиш масалалари муҳокама қилинди.
Айрим тадбиркорлар янги солиқ тизимини қўллаш бўйича етарли билимга эга эмаслиги туфайли товарларга асоссиз равишда қўшимча устамалар ҳисоблаш ҳоллари учрамоқда. Бу истеъмол бозорида нарх-навога ўз таъсирини ўтказмоқда.
Шу боис республика штабига ҳудудларга чиқиб, жойларда нарх-наво ошиши сабабларини доимий таҳлил қилиш, уларнинг асоссиз ўсишининг олдини олиш бўйича қўшимча таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Янги солиқ тизими бўйича юзага келаётган кўплаб саволларга жавоб топиш учун учрашувлар, оммавий ахборот воситаларида махсус эфирлар ташкил этиш бўйича кўрсатма берилди.
Мавзуга оид
18:33 / 05.02.2024
Президент Париж-2024 ўйинларидаги натижалар тарихдаги энг яхшиси бўлиши учун зарур чоралар кўришни буюрди
18:30 / 05.02.2024
Дорилар бепул ажратилса-да, беморлар уларни дорихонадан 10 баробар қиммат сотиб олмоқда — президент
18:13 / 05.02.2024
Ҳар бир она ва бола ўлими фавқулодда ҳолат сифатида баҳоланади — президент
14:13 / 05.02.2024