Жамият | 12:03 / 23.02.2019
10060
1 дақиқада ўқилади
Амир Темур кўчасида автомобиллар учун қўшимча қайрилиб олиш жойи очилди
Юнусобод тумани Амир Темур кўчасида автотранспорт воситалари учун қўшимча қайрилиб олиш жойи очилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бу Тошкент шаҳар ҳокимлиги, шаҳар ИИБ ЙХХБ ташаббуси билан аҳолига янада қулайликлар яратиш мақсадида қилинди.
Ушбу жой Амир Темур кўчаси, Молия институти биносининг асосий дарвозаси олдида очилган.
“Янги қайрилиб олиш жойининг очилиши, аввал мавжуд бўлган тирбандликларнинг қисман камайтириш имконини беради”, - дейилади ҳокимлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввал ҳам Амир Темур кўчасида ҳайдовчилар учун қўшимча қайрилиб олиш жойи очилганди. Бу иккинчи шундай янгилик бўлди.
Мавзуга оид
12:54 / 05.10.2024
Ҳиндистонлик эркак ноодатий автомобиллар коллекцияси билан Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
17:58 / 01.09.2023
Santa Fe’дан Traverse’гача — дунё автомобиль бозорида тақдим этилган сўнгги кроссоверлар
19:24 / 15.08.2023
Импорт автомобилларнинг фақат расмий дилерлар томонидан сотилиши талаби бекор қилинди
19:06 / 28.07.2023