Жаҳон | 11:52 / 23.02.2019
54507
2 дақиқада ўқилади

Россия Қозоғистоннинг рус тили бўйича қарорига жавоб қайтарди 

Фото: Михаил Воскресенский/РИА «Новости»

Рус тилини миллий валюта - тенгедан олиб ташлаш тўғрисидаги қарор Қозоғистоннинг ички иши. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова брифингда маълум қилди. 

Унинг қайд этишича, Москва республиканинг рус тилида сўзлашувчи фуқаролари ҳуқуқлари масаласи бўйича Остона билан доимий алоқада бўлиб турибди. Бу ҳақда «Говорит Москва» радиостанцияси хабар тарқатди.

«Мавзу бизнинг жиддий эътиборимиз марказида бўлиб турибди. Бу ТИВнинг вазифа ва функцияларидан биридир, ушбу ҳолат нафақат Қозоғистондаги ўзгариш нуқтаи назаридан, балки рус тили она тили бўлган кишилар яшайдиган барча ҳудудларга алоқадор нарса», - дея таъкидлаб ўтди Захарова. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон ҳукумати миллий валюта – танганинг дизайнига ўзгартириш киритганди.

Энди танга ва қоғоз тангаларда рус тилидаги ёзув бўлмайди. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг тегишли фармони «Адилет» ахборот-ҳуқуқий тизими сайтида эълон қилинган.  

Қозоғистонда рус тили расмий тил мақомига эга. У давлат тили ҳисобланмайди ва конституцияга кўра давлат ташкилотларида қўлланиши мумкин. Мамлакат ҳукумати аҳолининг қозоқ тилидан ташқари, рус ва инглиз тилини ўрганишга ундаш мақсадида «уч тиллик» сиёсатини юргазади.

Мавзуга оид