2019 йилнинг 9 январь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 14-сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур қарордан кўзланган мақсад ва унинг қабул қилинишига асослар нималардан иборат эди?

Қарорни қабул қилишдан асосий мақсад республикада мавжуд ер майдонларидан унумли фойдаланиш ва соҳада юқори самарадорликка эришиш эди. Ҳужжатда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишда тизимли муаммолар мавжудлиги соҳани барқарор ривожлантиришга салбий таъсир этаётгани қайд этилган.

Қарорда:

биринчидан, ерларни ноқонуний ажратиш ва улардан хўжасизларча фойдаланиш ҳолатларига йўл қўйилмоқда;

иккинчидан, ерлардан, айниқса суғориладиган ерлардан ноқонуний фойдаланиш, шахсий манфаати йўлида якка тартибда уй-жой ёки бошқа бино ва иншоотларни қуриб олиш ҳолатлари ортиб бормоқда;

учинчидан, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларининг контурлари кесимида экинларни жойлаштириш ва ҳосилдорликни белгилаш бўйича маҳаллий ҳокимликлар томонидан қабул қилинган қарорларнинг шаффофлиги ва холисоналиги таъминланмаяпти. Бу эса, айрим қишлоқ хўжалиги экинлари шартномага нисбатан кўп ёки кам экилишига, ҳосилдорлик адолатсиз белгиланишига сабаб бўлмоқда;

тўртинчидан, қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан тупроқ унумдорлигини ошириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда замонавий ресурстежамкор инновацион технологияларни кенг жорий этиш масалаларига эътибор қаратилмаяпти, жумладан, томчилатиб суғориш тизими бор-йўғи 43,1 минг гектар ёки жами суғориладиган майдоннинг атиги 1 фоизида жорий қилинган, деб асосланган.

Танловда масъуллар қайси талабларга диққат қаратиши керак эди?

Қарорни асос қилиб жойларда очиқ танловлар асосида ерлар ажратила бошланди.

Танловда аслида асосий эътибор нималарга қаратилиши керак:

талабгор юридик ва жисмоний шахснинг ҳисобварағидаги мажбуриятлардан озод бўлган мавжуд пул маблағлари мавжудлигига;

талабгорга ёки унинг оила аъзоларига тегишли яроқли қишлоқ хўжалиги техникалари мавжудлигига;