Фаолиятини профессионал боксда давом эттираётган яна бир ўзбекистонлик боксчи, 19 ёшли Равшан Муҳаммаджонов (6-0, 3 КО) Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ташкил этилган бокс оқшомида навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.
Ўрта вазн (-72,58 кг) тоифасида кечган жангда у россиялик Дмитрий Гашковга қарши рингга чиқди. Жанг аввал бошиданоқ ўзбекистонлик спортчи ташаббусида ўтди ва муддатидан анча олдин якунига етди. Равшан Муҳаммаджонов 1-раунддаёқ рақибини нокаутга учратиб, фаолиятидаги олтинчи ғалабасини нишонлади.

Мазкур бокс кечасида яна тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи рингга чиқди:
Жавлонбек Қурбонов – Сергей Тасимов (Эстония). 2 раундда нокаут эвазига ғалаба;
Акмалхон Жамолхонов – Мурад Рамазанов (Россия). 4 раундлик жангда очколар бўйича ютқазди;
Фаррух Жўраев – Олег Кострюков (Россия). 6 раундлик жангда очколар ҳисобига ютқазди;
Ҳумоюн Рустамов эса қўлидан жароҳат олди ва жанг муддатидан аввал тўхтатилди.

















