Ўзбекистон | 13:50 / 27.02.2019
26560
1 дақиқада ўқилади

Наманган вилояти ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Наманган вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари тайинланди.

Вилоят матбуот хизмати хабар қилишича, Наманган вилояти ҳокимининг 2019 йил 26 февралдаги 144-сонли қарори билан Аюбхон Арибжанович Камалов Наманган вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

У бу лавозимда 2017 йилнинг августидан буён ишлаб келаётган Алишер Файзуллаев ўрнида иш бошлади.

Фото: Аюбхон Камалов

Аюбхон Камалов 1971 йилда Наманган шаҳрида туғилган, 1993 йили Ленинград қишлоқ хўжалиги институтини, 2001 йили Наманган муҳандислик-педагогика институтини (сиртқи) тамомлаган.

У 2017 йилда Молия вазирлиги Инвестиция бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2017-2019 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ижрочи директори лавозимларида ишлаган. 

Мавзуга оид