ПФЛ 2019 йилги мавсум учун тўлиқ тақвимни тақдим этди. Унда Ўзбекистонда илк марта ўтказиладиган Лига кубоги ўйинлари ҳам ўрин олган.
ПФЛнинг қайд этишича, тақвимни тузишда ФИФА кунлари, Осиё Чемпионлар лигаси ўйинлари ва байрамлар инобатга олинган.
Тақвимга кўра, Суперлига 8 мартдан, Ўзбекистон кубоги 30 апрелдан, Лига кубоги 31 майдан старт олади. 11-17 (26) март кунлари ПФЛ кубоги ўйинлари бўлиб ўтади.
Ўзбекистон кубоги финали 26 октябрда, Лига кубоги финали эса 3 ноябрда бўлиб ўтиши белгиланган. Суперлигада мавсум 30 ноябрь куни ниҳоясига етиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Суперлиганинг биринчи давра тақвими маълум бўлганди.
ОЧЛ — 4-5-6 март
1-тур — 8-9-10 март
ОЧЛ — 11-12-13 март
ПФЛ кубоги – 11 - 17 (26) март
ФИФА кунлари — 18—26 март
2-тур — 29-30-31 март
3-тур — 5-6-7 апрель
ОЧЛ — 8-9-10 апрель
4-тур — 12-13-14 апрель
5-тур — 18-19-20-21 апрель
ОЧЛ — 22-23-24 апрель
6-тур — 26-27 апрель
Ўзбекистон кубоги 1/32 – 30 апрель-1 май
7-тур — 3-4-5 май
ОЧЛ — 6-7-8 май
8-тур — 10-11-12 май
9-тур — 16-17-18-19 май
ОЧЛ — 20-21-22 май
10-тур — 25-26 май
Лига кубоги(гуруҳ босқичи 1-тур) — 31 май-1 июнь
ФИФА кунлари— 3—11 июнь
11-тур — 14-15-16 июнь
ОЧЛ — 17-18-19 июнь
Ўзбекистон кубоги 1/16 – 19 июнь
12-тур — 21-22-23 июнь
ОЧЛ — 24-25-26 июнь
Ўзбекистон кубоги 1/16 – 26 июнь















