Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон Афғонистон билан чегарадаги вазиятдан ташвишда
Тожикистон Чегара хизмати Тожикистон билан чегарадош бўлган Афғонистоннинг шимолий вилоятларида 6 мингдан ортиқ хорижий жангарилар тўплангани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда 26 февраль куни, Марказий Осиё давлатлари, Россия ва Афғонистон чегара идоралари раҳбарлари минтақавий йиғилишида айтилди.
Тожикистонлик амалдор Афғонистоннинг Бадахшон, Қундуз ва Таҳор вилоятларида террорчилик гуруҳлари тўпланиб бораётганидан ташвиш билдирди. Унинг сўзларига кўра, бу чегара ҳудудларида 16 минг 770 жангари мавжуд, шундан 6 минг 370 нафари - чет эллик ёлланма шахслар. «Улар 36та террорчилик тайёргарлик лагерларини ташкил қилди. Асосан, бу «Толибон», «Ансоруллоҳ», «Туркистон исломий ҳаракати» ва ИШИД», - деди Тожикистон чегара қўшинлари қўмондони генерал-полковник Ражабали Раҳмонали.

Тожикистон Хавфсизлик кенгаши котиби Абдураҳим Қаҳҳоровнинг айтишича, террорчилик гуруҳлари баҳор бошланиши билан фаоллашади, шунинг учун минтақадаги давлатлар хавфсизлик идоралари ҳамда чегарачилари бу йўналишдаги ҳамкорликни мустаҳкамлаши керак.
Афғонистоннинг Тожикистон билан давлат чегараси умумий узунлиги 1344 км.ни, Туркманистон билан эса 804 км.ни ташкил қилади.
Мавзуга оид
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026