Ўзбекистон | 15:05 / 28.02.2019
6480
1 дақиқада ўқилади

2019 йил Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро анжуманлар режаси тасдиқланди

Фото: 123RF

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги 133-ф-сонли фармойиши билан 2019 йилда мамлакатимизда ўтказиладиган халқаро ва республика миқёсидаги илмий ҳамда илмий-техник анжуманлар режаси тасдиқланди.  

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига қараганда, 2019 йилда:

137 та халқаро;

291 та республика миқёсида;

жами 428 та илмий ва илмий-техник анжуманлар ўтказилади.

Ҳукумат фармойиши билан анжуманларни юқори илмий ва техник савияда ўтказиш, халқаро анжуманларда соҳанинг нуфузли хорижлик мутахассисларини, шунингдек, хорижда истиқомат қилаётган ватандош олимларни жалб қилиш ҳамда ҳар бир анжуман якуни бўйича қабул қилинган тавсияларни амалиётга татбиқ этиш чораларини кўриш белгиланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид