АҚШ президенти Дональд Трамп Америка фуқароси Отто Уормбирнинг ўлими учун Шимолий Корея масъул эканини тан олди.
Бу ҳақда у твиттерда ёзган.
«Мен Шимолий Кореяни Отто билан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун масъул деб ҳисоблайман, айнан шу унинг ўлимига сабаб бўлди», - деб ёзган у.
Отто Уормбир КХДРда девордан тарғибот плакатини юлиб ташлагани учун қамалганди. Ўшанда у 15 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Учинчи давлатлар воситачилигидан озодликка чиққан йигит тез орада Америкадаги ўз уйида хасталикдан вафот этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин Трампдан нима ҳақида сўрагани маълум бўлганди.
















