Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Владивостокда Ўзбекистоннинг бош консулхонаси расман очилди
2019 йилнинг 1 март куни Ўзбекистон Республикасининг Владивосток шаҳридаги (Россия) бош консулхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир чоғида дипломатик ваколатхона жойлашган бино олдида мамлакатимиз байроғи кўтарилди.
ТИВ хабарига кўра, маросимда Приморе ўлкаси вице-губернатори Константин Богданенко иштирок этди. У билан савдо-иқтисодий, туризм ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантириш масалаларида музокаралар ўтказилди.
Шу куннинг ўзида Приморе ўлкаси маъмурияти/администрацияси биносида бош консулхонанинг расмий очилиш тадбирларида иштирок этган ишбилармон доиралар ва сайёҳлик компаниялари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Уларга мамлакатнинг савдо-иқтисодий ва туристик салоҳияти ҳақида маълумот берилди.
Ўзбекистон Республикасининг бош консулхонаси манзили: 690003, Владивосток шаҳри, Верхнепортовая кўчаси, 46-уй, телефон рақами +7-423-260-48-00.
Иш вақти: душанба, чоршанба, жума кунлари соат 10:00 дан 17:00 гача.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Ростов-Дон, Оқтов, Гуанчжоу ва Ўшда консулхоналар очиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:57 / 02.04.2026
Айрим ўзбекистонликлар Владивосток аэропорти орқали Россияга киритилмади
17:11 / 16.09.2025
Владивостокда ўзбекистонликлар калтаклангани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
23:41 / 15.09.2025
Владивостокда россиялик ёшлар Ўзбекистон фуқароларини калтаклади
16:01 / 07.09.2025