Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болтон Гуайдо бўйича қаттиқ жавоб билан таҳдид қилди
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон мухолифатчи Хуан Гуайдо Венесуэлага қайтишига тўсқинлик қилишга оид ҳар қандай ҳаракатларга қаттиқ жавоб берилиши билан огоҳлантирди. Бу ҳақда у твиттердаги ўз саҳифасида ёзган.
Болтоннинг қайд этишича, Гуайдо Венесуэлага қайтиш нияти борлиги тўғрисида маълум қилди.
«Унинг хавфсиз қайтишига қарши қаратилган ҳар қандай таҳдидлар ёки ҳаракатлар Қўшма Штатлар ва халқаро ҳамжамият томонидан қатъий ҳамда жиддий жавоб билан кутиб олинади», - дея ёзган Болтон.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва Венесуэла БМТда Гуайдо бўйича баҳслашиб кетганди.
Хусусан, АҚШнинг Венесуэла бўйича махсус вакили Эллиот Абрамс, агар мухолифат етакчиси Хуан Гуайдо Колумбиядан қайтгач таъқиб этилса, Венесуэла ҳукуматига «глобал жавоб» билан таҳдид қилди.
Мавзуга оид
14:07 / 14.06.2026
Трамп Венесуэладаги наркокартел раҳбари ўлдирилганини эълон қилди
23:19 / 14.05.2026
Мадуро қамоқда 18 кишилик умумий камерада ўтиргани айтилди
10:19 / 09.05.2026
АҚШ Венесуэладан бойитилган уран захираларини олиб чиқди
19:07 / 25.04.2026