ТИВ хабарига кўра, ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида музокаралар ўтказилади ва томонларни қизиқтирган барча масалалар бўйича ўзаро муносабатларни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Ташриф доирасида Ҳаво қатнови бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланиши режалаштирилган бўлиб, бу хусусан Люксембургнинг «Cargolux» авиакомпанияси томонидан 2020 йилдан эътиборан Осиё мамлакатларига транзит орқали ташиш учун «Навоий» транспорт марказидан фойдаланиш режалари билан боғлиқдир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбeкистон элчиси Люксeмбург Буюк герцогига ишонч ёрлиқларини топширганди.