Молия вазирлигида янги лавозим тайинлови рўй берди
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 4 мартдаги 54-лс-сонли буйруғи билан Ғазначилик бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига Азамат Шуҳратович Фозилов тайинланди.
А.Фозилов 1980 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, маълумоти олий. 2002 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини бакалавр ва 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи.
Молия вазирлиги тизимидаги меҳнат фаолиятини 2000 йилда Самарқанд шаҳар молия бўлимида 1-тоифали мутахассис лавозимидан бошлаган, кейинчалик вазирлик тизимида турли масъул ва раҳбарлик лавозимларда, хусусан Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли Китоб жамғармаси ижро этувчи дирекциясининг ижрочи директори, Молия вазирлиги марказий аппарати Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси бошлиғи, Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув маркази директори лавозимларида меҳнат қилган. Молия вазирлигидаги иш стажи 19 йилни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Молия вазирлигида янги лавозим тайинловлари рўй берганди.
Мавзуга оид
16:43 / 21.02.2023
Ўзбекистонда ходимларнинг 28 фоизи 1 млн сўмгача маош олади
20:14 / 22.11.2022
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 26 млрд доллар атрофида сақланиб қолди
11:51 / 22.11.2022
“Битта вазирлик ҳамма вазирлик устидан қўриқчи бўлиб тургани билан иш битмайди” — Тимур Ишметов вазирликлар бюджет маблағларини мақсадсиз сарфлаши ҳақида
15:14 / 21.11.2022