Туркия баъзи ислом давлатларини “қўрқоқлик қилиш ва заифлик”да айблаб чиқди
Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу АҚШ ва Исроил босимидан хавотирланаётган бир қатор ислом давлатлари Фаластин-Исроил можароси бўйича эҳтиёткор позицияни эгаллаётганини айтди. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар берди.
“Мен ҳозир АҚШ эмас, ислом давлатлари ҳақида гапирмоқдаман. Наҳотки бу давлатлар зиммасига Ал-Қудс мақомини ҳимоя қилиш юкланган? Жаҳон ҳамжамияти охирги икки йил БМТ Бош ассамблеяси ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти йиғилишларида АҚШ ва Исроил сиёсатини қабул қилмаслигини намойиш қилган вақтда, бир қатор ислом давлатлари қўрқоқлик ва заифлик намойиш қилди”, деб айтган турк вазири.
Унинг таъкидлашича, баъзи ислом давлатлари фаластинликларга ҳаттоки ўз қонуний ҳуқуқлари ҳақида гапирмасликни таклиф қилишмоқда.
Човушўғлу тушунарли сабабларга кўра бу ислом давлатларини санаб ўтмаган. У назарда тутаётган давлатлар қаторида араб оламининг икки етакчи давлати – Миср ва Саудия Арабистони борлигини тахмин қилиш мумкин. Чунки Анқаранинг Қоҳира ва Ар-Риёд билан муносабатлари айни вақтда бир нечта сабабларга кўра чуқур инқирозни бошдан кечирмоқда. Бу сабаблардан бири араб оламининг энг йирик республикаси ва монархиясининг Ал-Қудс мақоми масаласида, Туркия фикрича, “таслимчилик” позицияси ҳисобланади.
2017 йил 6 декабрда АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Ал-Қудсни Исроил пойтахти деб тан олишини ва у ерга элчихонаси кўчирилишини эълон қилганди.
Шундан 3 кун ўтиб Араб давлатлари лигаси Қоҳирада 9 декабрда ўтган йиғилиш натижаларига кўра пойтахти Шарқий Ал-Қудсда бўлган Фаластин давлатининг халқаро тан олинишига чақирган.
Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Туркия ташаббуси билан 13 декабрда шошилинч чақиртирилган саммитининг натижавий резолюциясида Шарқий Ал-Қудс Фаластин давлати пойтахти деб эълон қилинганди.
Мавзуга оид
15:23 / 15.11.2023
Ғазодаги Ал-Қудс касалхонасидан беморлар ва ходимлар эвакуация қилинди
11:06 / 30.10.2023
ЖССТ: Исроилнинг Ғазодаги «Ал-Қудс» касалхонасини эвакуация қилиш талаби жуда хавотирли
00:32 / 04.12.2022
Туркиянинг биринчи учувчисиз қирувчи самолёти синов парвозини муваффақиятли амалга оширди
00:54 / 03.12.2022