Эрдўған С-500 мажмуалари сотиб олиниши мумкинлигини айтди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Россия билан С-500 ракета мажмуаларини сотиб олиш бўйича битим тузилиши мумкинлигини маълум қилди.
Эрдўған С-400 бўйича битим якунлангани ва бу масалада орқага бир қадам ҳам қайтилмаслигини қўшимча қилган.
“Кредит шартларидан тортиб биргаликда ишлаб чиқаришгача барчаси гаплашиб, келишиб бўлинган, имзолар қўйилган, ортга қадам ташлаш бўлмайди. Бу беадаблик бўлади. С-400’нинг илк партиясини июлда олишимизга умид қиламан”, деб айтган Эрдўған 24 TV телеканали эфирида.
6 март куни АҚШ давлат департаменти Туркия томонидан С-400’нинг сотиб олиниши унга илғор технологиялар беришдан воз кечиш, унинг АҚШнинг бешинчи авлоддаги F-35 самолётларини яратиш дастуридаги иштироки тўхтатилиши ва санкцияларга олиб келишини маълум қилган.
Эрдўған Туркия АҚШдан Patriot зенит-ракета мажмуаларини сотиб олишни Барак Обама президентлиги вақтидаёқ муҳокама қилганини таъкидлаб ўтган.
“Ҳурматли Трамп билан ҳам муҳокама қилганмиз. Биз уларга “бера олсангиз – беринг” деганмиз. Биргаликда ишлаб чиқариш, технологиялар берилиши – қатъий шартлар. Унда гўёки “Биз сенга берамиз, бироқ калит бизда бўлади” қабилида бўлади. Узр сўрайман, бунақаси кетмайди”, деб қўшимча қилган Туркия президенти.
2017 йилда С-400 мажмуаларининг етказилиши бўйича тузилган битим Анқара ва Вашингтон ўртасидаги дипломатик зиддиятларга сабаб бўлган. АҚШ Туркиядан С-400’лардан воз кечишни талаб қилмоқда.
Мавзуга оид
00:32 / 04.12.2022
Туркиянинг биринчи учувчисиз қирувчи самолёти синов парвозини муваффақиятли амалга оширди
00:54 / 03.12.2022
Туркиялик шарҳловчи ЖЧ-2022 ўйини танаффусида эфирдан четлатилди
11:10 / 28.11.2022
Ўзбекистон ва Туркия йирик логистика инфратузилма лойиҳаларини биргаликда амалга оширмоқчи
17:10 / 25.11.2022