Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Люксембург ҳаво қатнови тўғрисидаги меморандумни имзолади
Люксембург Буюк Герцоглиги ташқи ва Европа ишлари вазири Ж.Ассельборн бошчилигидаги делегация билан Транспорт вазирлигида учрашув бўлиб ўтди, деб ёзмоқда ЎзА.
Мулоқот чоғида транспорт-логистика, транзит соҳасидаги ҳамкорлик Ўзбекистон ва Люксембург манфаатларига бирдек хизмат қилиши таъкидланди.
Бугунги кунга қадар Ўзбекистон билан Люксембург ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар амалга оширилмаган. 2018 йилнинг сентябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган “Марказий Осиё халқаро транспорт йўлаклари тизимида: стратегик истиқболлар ва фойдаланилмаган имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция доирасида икки мамлакат авиация маъмуриятлари “Навоий” халқаро интермодал логистика маркази орқали тижорий қатновларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилди.
Музокаралар якуни бўйича ушбу соҳадаги ҳамкорлик лойиҳаларини ишлаб чиқишга келишилди.
Транспорт вазирлигида Люксембург делегацияси билан ташкил этилган учрашув чоғида икки давлат авиация маъмуриятлари ўртасида ҳаво қатнови тўғрисида протокол имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Ҳужжат мамлакатлар ўртасида юк, йўловчи ташиш ва чартер рейсларини амалга оширишни ҳуқуқий тартибга солишга хизмат қилади. Люксембургнинг «Cargolux» авиакомпанияси учун 2020 йилдан Осиё мамлакатларига юк ташишдаги транзитларни “Навоий” халқаро интермодал логистика маркази орқали амалга ошириш имкониятларини яратади.
Мавзуга оид
21:08 / 09.01.2025
Ғайрат Фозилов Люксембург валиаҳд Буюк герцогига ишонч ёрлиқларини топширди
22:14 / 25.12.2024
Люксембург герцоги кейинги йил тахтдан воз кечмоқчи эканини маълум қилди
11:30 / 15.08.2024
Фридман Люксембургдан 16 млрд доллар талаб қиляпти
07:55 / 23.05.2024